АМЕРИКА БАНКИ

АМЕРИКА БАНКИ, Америка траст омонат банки (Bank of America NT&SA) — АҚШдаги хусусий банк, жаҳондаги энг йирик банклар сирасига киради. Бошқаруви Сан-Франциско ш. да. 1904 й. да италиялик А. Женнини томонидан Италия банки номи билан ташкил этилган. 1930 й. дан Калифорниядаги «Банк оф Америка оф Калифорния» билан қўшилганидан кейин ҳоз. номда. Кўпгина майда ва йирик банкларни сингдириб, сотиб олиб саноат ҳамда қ. х. да катта таъсирга эга бўлган. Тижорат, омонат, ипотека фаолияти билан шуғулланади, йирик халқаро банклар билан ҳамкорлик қилади. АҚШнинг ўзида 1500 дан кўпроқ, хорижий мамлакатларда 500 бўлими бор.

Loading...