АМЕРИКА ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ

«АМЕРИКА ЭНЦИКЛОПЕДИЯСИ» («The Encyclopedia Americana») , «Американа» — АҚШда нашр этиладиган универсал энциклопедия. Инглиз тилида. 1-нашри 1903—04 йларда Нью-Йоркда 16 жилд қилиб чикарилган. «Америка энциклопедияси»нинг такомиллаштирилган 30 жилдлиси 1918—20 й. ларда нашр этилди ва у кейинги нашрлар (жумладан, 1961 й. чиққан, 60 мингдан ортиқ мақолани ўз ичига олган «Америка энциклопедияси») учун асос бўлди. «Америка энциклопедияси» кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. 1923 й. дан бошлаб энциклопедияга йиллик иловаАмерикана Аннуал») ҳам нашр этилмоқда. Илова энциклопедияни маълумотлар билан тўлдиради.

Next Article

АМИЛОИДОЗ