АМЕРИКА-МЕКСИКА УРУШИ

АМЕРИКА-МЕКСИКА УРУШИ (1846—48) — АҚШнинг Мексикага қарши олиб борган босқинчилик уруши. АҚШнинг жан. даги плантаторқулдорлар Мексиканинг Техас штатига кучиб утганлар ва Мексика ҳукуматига қарши исён кўтарганлар (1835) ҳамда Техасни «мустақил» давлат деб эълон қилганлар (1836). 1845 й. га келиб, АҚШ Техасни ўз штатлари таркибига қўшиб олишга эришди, бу 1846—48 й. урушини келтириб чиқарди. АҚШ босқинчилари Мексика қўшинларини тор-мор қилиб, 1847 й. сент. да мамлакат пойтахти Мехикони олдилар. 1848 й. 2 фев. да Гуадалупе-Идальгода сулҳ шартномаси тузилди, унга мувофиқ АҚШ Мексика ерларининг деярли ярмини (Техас, Янги Мексика, Аризонанинг бир қисми, Юқори Калифорнияни) узига қўшиб олди.

Next Article

АМЕТИСТ