АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ — АҚШдаги илмий жамият. 1863 й. Вашингтон ш. да ташкил этилган. Асосий мақсади мамлакатда фан тараққиётига кўмаклашишдан иборат. АҚШ ҳукумати ва унинг бир қанча агентликлари учун фан ва техника масалалари бўйича маслаҳатчи орган вазифасини бажаради. 1989 аъзоси, 80 дан ортиқ фахрий аъзоси, 271 хорижий аъзоси бор. Ишларни техника фанлари миллий академияси (1964) ва Тиббиёт ин-ти (1970) билан биргаликда мувофиқлаштиради. Ижрочи органи — Миллий тадқиқот кенгаши (1916).

Next Article

АМЕТИСТ