АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ

АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ (United States of America) , (АҚШ) — Шим. Америкадаги давлат. Шарқдан Атлантика, ғарбдан Тинч океан, жан.шарқдан Мексика қўлтиғи билан ўралган. Маъмурий жиҳатдан 50 штат ва Колумбия федерал округига бўлинади. Аляска ва Гавайи штатлари мамлакат асосий ҳудудидан ташқарида жойлашган. Пуэрто-Рико Ҳамдўстлиги, Шим. Мариана о. лари Ҳамдўстлиги, Гуам, Виргиния о. лари, Шарқий Самоа ҳам АҚШга қарашли. Майд. 9373000 км2, аҳолиси 271,6 млн. киши (1999). Пойтахти — Вашингтон ш.

Давлат тузуми. АҚШ — федератив республика. Амалдаги конституцияси 1787 й. да қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи, қуролли кучлар бош қўмондони — президент, унинг ваколатлари жуда катта. Вице-президент билан бирга бавосита, икки босқичли сайлов йўли билан (сайловчилар ҳайъати орқали) 4 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни сенат ва вакиллар палатасидан иборат икки палатали конгресс амалга оширади. Сенатда 100 сенатор бор (улар 6 й. муддатга, ҳар штатдан 2 тадан сайланади ва 1/3 қисми ҳар 2 й. да янгилаб турилади). Вакиллар палатасига 435 депутат 2 й. га сайланади. Ижрочи ҳокимият органи — АҚШ ҳукумати президент томонидан сенатнинг розилиги б-н тайинланади; 13 вазирдан иборат бўлади. Ҳукумат конгресс олдида масъул эмас. Ҳар бир штатнинг ўз конституцияси бор. Штатдаги қонун чиқарувчи ҳокимиятни қонун чиқарувчи мажлис, ижрочи ҳокимиятни эса губернатор амалга оширади. АҚШ давлатининг конституциявий тизимига уч сиёсий-ҳуқуқий қоида асос қилиб олинган, бу қоидалар — ҳокимиятнинг бўлиниши, федерализм ва суднинг конституциявий назоратидан иборат. Ҳокимиятнинг бўлиниш қоидаси давлат ҳокимиятининг уч тармоғи — қонун чиқарувчилик, ижроия ва суд ҳокимиятларининг мустақиллигини ва улар ўртасида вазифаларнинг чегаралаб қўйилишини назарда тутади. Федерал даражадаги уч тармоқ — Конгресс, Президент ва Олий суддир.

Табиати. Атлантика океанининг АҚШ қирғоғида кўрфаз ва қўлтиқлар жуда кўп, соҳиллари асосан пасттекисликдан иборат; энг катта я. о. — Флорида. Мамлакат рельефи уч турга бўлинади. Ғарбдаги Кордильера тоғ тизмаси АҚШ ҳудудининг учдан бир қисмини эгаллайди. Тинч океан соҳили баланд тоғлар (Аляска тизмасида АҚШ ва бутун — 6194 м баландликдаги Мак-Кинли чўққиси жойлашган; бундан ташқари Қирғоқбўйи тизмалари ва Каскадли тоғлар, СьерраНевада тоғлари бор). Шарқий минтақани Қояли тоғ тизмалари эгаллаган. Мазкур иккала тоғли минтақа оралиғида Колумбия ва Колорадо платолари бор. Катта Ҳавза чўл ясси тоғликларини чуқур даралар бир-биридан ажратиб туради. Шарқда унча баланд бўлмаган Аппалачи тоғлари (бал. 2037 м гача, Митчелл тоғи) бўлиб, уни торгина Атлантика бўйи пасттекислиги океандан ажратиб туради. Кордильера билан Аппалачи ўртасида Марказий текисликлар, Буюк текисликлар (ёки Прерий платоси) ва Мексикабўйи текисликларини ўз ичига олган ички текисликлар жойлашган. Шим. да сув-муз шаклидаги рельефли Лаврентий тепалигининг бир қисми жойлашган. АҚШ — фойдали қазилма захиралари ва хилма-хиллиги жиҳатидан дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири. Кўмир, нефть, газ, мис, қўрғошин, pyx, уран, темир, титан рудалари, симоб, олтин, молибден, вольфрам, фосфорит конлари мавжуд. Тош ва калий тузлари, олтингугурт ва б. минераллар ҳам бор. АКШ ҳудудининг деярли ҳаммаси мўътадил ва субтропик минтакаларда, Аляска — субарктика, Флориданинг жан. қисми тропик минтақаларда жойлашган. Мамлакатнинг шим.-шарқий ва шарқий қисмлари иқдимига илиқ Гольфстрим оқими, Тинч океан соҳили иқлимига совуқ Калифорния оқими анчагина таъсир ўтказади. Ҳудуд юзасининг тузилиш хусусиятларига кўра шим. ва жан. минтақалар ўртасида ҳавонинг фаол алмашинуви муносабати билан об-ҳаво тез-тез ўзгариб туради. АҚШ ички минтақаларининг иқлими — континентал, Кордильера ички ҳудудларида кескин континентал. Бисмарк ш. да (Шим. Дакота штати) янв. нинг ўртача т-раси —19’, июлда 21°, Чикаго ш. да янв. да —3,7° ва июлда 32, Г. Мексикабўйи пасттекислиги ва Атлантика бўйи пасттекислигининг жан. қисмида субтропик иқлим. Янги Орлеан ш. да янв. нинг ўртача т-раси 12°, июлда 27,4°. Атлантика бўйи соҳилининг шим.-шарқий қисми ва Тинч океан бўйи соҳилининг шим. қисмида — денгиз иқлими. НьюЙоркда янв. нинг ўртача т-раси —0,8°, июлда 23». Тинч океан соҳилининг жан. да Ўрта денгизга ўхшаш иқлим, Кордильера жан. қисмининг ички р-нларида жуда иссиқ ва қурғоқчил. Ҳавонинг энг паст т-раси (—64° гача) Юкон ясси тоғлиги (Аляска)да, энг юқори т-раси эса (50°) Ажал водийси (Калифорния)да кузатилган.

Ўртача йиллик ёғин Алясканинг жан.-шарқида ва Вашингтон штатининг ғарбида — 3000—4000 мм, мамлакатнинг жан.-шарқида — 1500—2000 мм, ички текисликларда — шарқда 1500 ммдан ғарбда 3000 мм гача. АҚШнинг кўп дарёлари Атлантика океани ҳавзасига қуйилади. Мамлакат ҳудудидан дунёнинг энг йирик дарё тизимларидан бири — Миссури билан Миссисипи дарёси оқиб ўтади. Аппалачидан оқиб келиб Атлантика океанига қуйиладиган дарёлар (Гудзон, Потомак ва б.) — қисқа, тез ва серсув. Кордильеранинг дарё тармоғи сийракроқ. Бу ердаги Колумбия, Колорадо каби сойлар чуқур даралардан оқиб ўтади. Мамлакат шим. да, Канада чегарасида Буюк кўллар (Юқори кўл, Гурон, Мичиган, Эри, Онтарио) бор. Катта Ҳавза тоғида Катта Шўр кўл, Флоридада кўпдан-кўп саёз кўл ва қўлтиқлар, Аляскада музликлардан ҳосил бўлган тектоник кўллар, жумладан, Илиамна кўли бор. Ички сувлардан саноат ва коммунал сув таъминоти, кема қатнови, суғориш ва гидроэнергия манбаи сифатида баракали фойдаланилади. Тупроқ қоплами хилма-хил. Шим.-шарқда серажриқ подзол (кулранг) ва қўнғир ўрмон тупроқ, жан.-шарқда қизғиш ва сарғиш тупроқ, Ички текисликларда қорамтир прерий, қоратупроқ ва тўқ сур, Кордильеранинг тоғ оралиғи платосида қуруқ даштларнинг кулранг ва оч сур тупроқлари. Мамлакат шим.-шарқида аралаш ва қарағай ўрмонлари, жан. да кенг баргли, Тинч океан соҳили ва Кордильера ён бағирларида игна баргли ўрмонлар устун. Марказий текисликларнинг ғарбидаги айрим жойларда ўтсимон прерий ўсимликзорлари, Буюк текисликлар, Кордильера платоси ва водийларида қуруқ даштларнинг ўсимликлари сақланиб қолган. Кордильера ясси тоғлигининг қурғоқчил қисмини ярим чўл ва чўллар эгаллайди. Муҳофазага олинган йирик табиат объектлари орасида Иеллоустон миллий боғи, Йосемит миллий боғи, Секвойя, Гранд-Каньон миллий боғлари, Мамонт ва Карлсбад ғорлари бор.

Аҳолиси. АҚШнинг ҳоз. аҳолиси уч асосий этник таркибий қисмдан: АҚШ америкаликлари, муҳожирлар ва туб жой аҳолисидан иборат. АҚШ аҳолисининг 82,8% ни асли келиб чиқиши европаликлар, 12,6% ни африкаликлар, 3,6% ни осиёликлар, 1% ни ин-дейслар, эскимослар, алеутлар ташкил этади. Аҳолининг 80% шаҳарларда яшайди. АҚШ америкаликлари миллат сифатида асосан 18-а. нинг 2-ярмида Европанинг турли мамлакатларидан келган муҳожирларнинг аралашиб кетиши натижасида таркиб топган. Афроамерикаликлар («қоралар» деб ата-лувчи негрлар) АҚШ америкаликларининг ирқий-этнографик гуруҳи бўлиб, улар 17—19-а. ларда мамлакатга келтирилган африкалик қулларнинг авлодларидир. Афроамерикаликлар кўп асрлар давомида айирмачилик ва камситувга дучор қилинишига қарамай, африкаликларнинг оқ танлилар билан жисмоний аралашуви содир бўлди. Дурагайлар афроамерикаликлар умумий сонининг анчагина қисмини ташкил этади. АҚШда мексиканлар, итальянлар, немислар, французлар, шведлар, норвеглар, голландлар, японлар, по-ляклар, хитойлар ва б. халқлар ҳам яшайди. АҚШда 5 мингга яқин ўзбек истиқомат қилади. Улар асосан НьюЙорк, Вашингтон, Нью-Жерси штатларида, Филадельфия ш. да ҳамда мамлакатнинг бошқа штат ва шаҳарларида яшайди. Улар турли касб ҳамда тижорат ишлари билан шуғулланадилар. Ҳоз. америкалик ўзбекларнинг ота-боболари 1917 й. ги октябрь тўнтаришидан кейин большевиклар тазйиқидан қочиб, аввал Афғонистон ва Хитойга ўтиб кетганлар. 1950-й. ларда эса, Покистон, Саудия Арабистони, Туркия орқали АҚШга бориб қолишган. 2-жаҳон уруши даврида турли йўллар билан у ерга бориб қолган ўзбеклар ҳам учрайди. АҚШ аҳолисининг зичлиги — 1 км2 га 27,2 киши. Расмий тили — инглиз тили. Диндорлар асосан протестантлар ва католиклардир. Йирик шаҳарлари: Нью-Йорк, Чикаго, ЛосАнжелес, Филадельфия, Хьюстон, Детройт, Сан-Франциско, Вашингтон, Бостон, Даллас, Кливленд, Балтимор (яна қ. Америкаликлар).

Тарихи. Қадим замонларда ҳоз. АҚШ ҳудудида индейс ва эскимослар яшаган. Америка 1492 й. да X. Колумб томонидан кашф этилгандан кейин 16-а. да Испания, Франция, Англия, Голландия, Швеция Шим. Америкадаги бўш ерларни эгаллашга киришди. Англия 18-а. ўрталарида асосий рақибларини суриб чиқариб, қитъанинг шарқий қисмида ўзининг мустамлакачилик ҳукмронлигини ўрнатди. Ерларни эгаллаш ва ўрнашиб олиш билан айни бир вақтда маҳаллий аҳоли қирғин қилинди ва Африкадан қул негрлар оммавий равишда олиб келинди. 1775—83 йлардаги Шим. Америкада мустақиллик учун уруш давомида 1776 й. 4 июлда федерал давлат — АҚШга асос солинди ва у республика деб эълон қилинди. Ж. Вашингтон АҚШнинг биринчи президента этиб сайланди. Мамлакат шим. да саноат ва фермерлик, жан. да қулдорликка асосланган деҳқончилик ривожланди. Ғарбдаги индейс қабилаларини ҳайдаб юбориш ва янги ерларни ўзлаштириш ҳисобига АҚШ ҳудуди тез кенгая борди. 1803 й. да Франциядан Ғарбий Луизиана «сотиб олинди», 1819 й. да Испания Флориданинг баҳридан ўтди, 1836 й. да Мексикадан Техас тортиб олинди. 19-а. мобайнида ҳоз. Калифорния, Аризона, Нью-Мексико, Невада штатларининг ҳудудлари, Колорадо ва Вайоминг штатларининг бир қисми қўшиб олинди. 19а. ўрталарида АҚШда «икки партияли тизим» таркиб топди. Энди ҳокимиятни Демократик партия билан Республикачилар партияси галмагал бошқарадиган бўлди. Шим. буржуазияси билан жануб плантаторлари ўртасидаги зиддият АҚШда 1861— 65 й. лар фуқаролар урушига олиб келди, унда президент Америка қўшма штатлари Линкольн бошчилигидаги шим. штатлар ғалаба қозонди. Уруш давомида ер улушлари ҳақида (1862), қулдорликни бекор қилиш тўғрисида (1865) қонунлар қабул қилинди. Фуқаролар урушидан сўнг мамлакат иқтисодиёти жадал ривожлана бошлади. 1867 й. да АҚШ чор Россиясидан Аляска ва Алеут о. ларини сотиб олди; 19-а. охирида Филиппин, Гавайи, Пуэрто-Рико ва б. ни, 1903 й. да Панама канали зонасини қўлга киритди. Икки аср бўсағасида АҚШга кўчиб келишнинг янги тўлқини бошланди. Муҳожирларнинг аксарияти жан.-шарқий Европадан эди. Биринчи жаҳон уруши даври (1914 — 18) да АҚШ аввалига бетарафлик мавқеида турди, 1917 й. апр. да Антанта томонида туриб ҳаракат қилди. Урушдан кейин АҚШ иқтисодий юксалиш даврига кирди. Аммо тез орада иқтисодий инқироз (1929—33) бошланиб, ишсизлик кучайди (1933 й. 17 млн. ишсиз бор эди), корхоналар синди, и. ч. кескин пасайди. Инқироз шароитида Ф. Рузвельт (1933 — 45 й. ларда АҚШ президента) бошчилигидаги Демократик партия маъмурияти ҳокимият тепасига келди. Унинг ташаббуси билан бир қанча ижтимоий-иқтисодий тадбирлар амалга оширилди, «янги йўл» деб аталган бу йўл АҚШни инқироздан олиб чиқиш мақсадини кўзлар эди. 1941 й. да Япония Американинг Пёрл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужум қилганидан кейин АҚШ 2-жаҳон урушига қўшилди ва Гитлерга қарши коалиция томонига ўтди. Америка қуролли кучлари асосан Тинч океанда Японияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашди. 1943 й. да Италияга қўшин туширди. АҚШ иттифоқчиларнинг халқаро анжуманларида (1943 й. Техрон, 1945 й. Қрим, 1945 й. Потсдам конференцияларида) қатнашди. Ниҳоят, 1944 й. 6 июнда АҚШ б-н Буюк Британия иккинчи фронтни очди. 1945 й. авг. да Г. Трумэн (1945—53 йларда АҚШ президенти) буйруғи билан Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шларига атом бомбалари ташланди; ўн минглаб тинч аҳолининг қирилишига сабаб бўлди. 1950-53 й. ларда АҚШ Корея урушида қатнашди, 1956—75 й. ларда Вьетнамда уруш олиб борди. 1945 й. дан АҚШ — БМТ, шунингдек Америка давлатлари ташкилоти, НАТО аъзоси. ЎзР б-н дипломатия муносабатларини 1992 й. 12 фев. да ўрнатган.

Миллий байрами — Мустақиллик куни — 4 июль (1776).

Сиёсий партнялари, касаба уюшмалари. Республикачилар партияси, 1854 й. да тузилган; Демократик партия, 1828 й. да тузилган; Коммунистик партия, 1919 й. тузилган; Америка Меҳнат Федерацияси — и. ч. касаба уюшмалари Конгресси, 1955 й. ташкил этилган. АҚШда салкам 40 мустақил касаба уюшмалари ҳам бор, уларга 4,5 млн. ишчи ва хизматчи аъзо бўлиб кирган.

Хужалиги. АҚШ — дунёда иқтисодий жиҳатдан энг юксак даражада ривожланган мамлакат. Ялпи миллий маҳсулот, саноат ва қ. х. ишлаб чиқариш ҳажми, товар ва капитал экспорт қилиш, и. ч. нинг тупланиш ва марказлашуви, илмий тадқиқотларга сарф-харажат ва ш. к. бўйича 1-ўринда туради. Бутун дунёдаги саноат и. ч. нинг учдан бир қисми АҚШ улушига тўғри келади. Халқаро бошқарув тараққиёти ин-ти ўтказган тадқиқот маълумотларига кўра, 1994—96 й. ларда иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан етакчи давлатлар ўртасида ҳам АҚШ биринчи ўринда турибди.

Саноати. АҚШ миллий даромадининг 66,3% саноатда ҳосил қилинади. Саноат и. ч. нинг ярмига яқини саноат корпорациялари қўлида. Улар орасида: «Эксон», «Мобил», «Тексако», «Шеврон», «Стандард ойл оф Калифорния», «Стандард ойл оф Индиана», «Галф ойл» нефть, «Женерал моторе», «Форд мотор», «Крайслер» автомобиль, «ИБМ», «Женерал электрик», «ИТТ» электр машинасозлиги, «Ю. С. Стил» пўлат қуйиш, «Дюпон де Немур» кимё ва б. корпорациялар бор. Ҳарбий саноат корпорациялари орасида «Женерал дайнемикс», «Локхид», «Макдоннел Дуглас», «Грумман», «Хьюз эйркрафт» етакчи ўринни эгаллайди. Авиа-ракета-космик, энергомашинасозлик, электрон, шунингдек нефть кимёси, атом ва энергетика саноати ғоят тез сурьатлар билан тараққий этмоқда. Электр энергиянинг 74% иссиқлик электр станцияларида, 12,1% ГЭСларда, 14,1% (Галф), кумир (Аппалачи ва Марказий ҳавзалар), темир руда (Юқори кўл атрофи), фосфорит (Флорида), уран, рангли металлар, калий тузлари ва ш. к. қазиб олинади. Қора металлургиянинг асосий марказлари — Чикаго, Питтсбург, Детройт, Кливленд, Буффало, Балтимор, Филадельфия. Алюминий саноати Галф атрофида ҳамда Колумбия ва Теннесси дарёлари ҳавзаларида жойлашган. Саноатнинг етакчи тармоғи — машинасозлик ва металлсозлик. Саноат ва энергетика асбоб-ускуналари, қурилиш ва қ. х. машиналари и. ч. асосан шим.-шарқий штатларда, электротехника ва алоқа воситалари и. ч. шим.-шарқ ва Калифорнияда Йўлга қўйилган. Автомобилсозликнинг бош маркази Детройт ш. Самолётлар, ракета ва космик техника ишлаб чиқарувчи з-длар асосан Лос-Анжелес, Сан-Диего, Бостон, Нью-Йорк, Филадельфия, Балтимор, Буффало, Даллас, Атланта ва б. шаҳарларда жойлашган. Кемасозлик (асосан ҳарбий кемасозлик) АҚШ шим.шарқий соҳили портларида ривожланган. Атом саноатининг асосий марказлари — Ок-Риж, Падьюка, Портсмут, Эйкен, Ханфорд. Кимё саноати химикатлар, пластмассалар, кимёвий тола, синтетик каучук, локлар, кир ювиш воситалари, бўёқлар, маъданли ўғитлар ва ш. к. ни ишлаб чиқаради. Мазкур тармоқ корхоналари асосан шим.-шарқий штатларда, Мексика қўлтиғи соҳилидаги шаҳарларда жойлашган. Ҳарбий саноат асосан Калифорния, Нью-Йорк, Техас, Коннектикут, Миссури, Массачусетс, Виргиния штатларида. Енгил саноат тармоқларидан энг салмоклиси тўқимачилик (кўпроқ Шим. Каролина, Жан. Каролина ва Жоржия штатларида) ва тикувчилик (Нью-Йорк ва жан. штатлар). Чарм-пойабзал саноати яхши ривожланган. Озиқ-овқат саноати ўз хом ашёси билан яхши таъминланган. Унинг етакчи тармоқлари — гўшт, сут, ун, ёғ, қанд-шакар, консерва, алкоголли, алкоголсиз ичимликлар, тамаки.

Қишлоқ хўжалиги. АҚШ миллий даромадининг 8% дан кўпроғи қ. х. да ҳосил қилинади. Йирик фермалар етакчи роль ўйнайди. Умуман қ. х. сермаҳсул ва сертовар бўлиб, муайян ҳудудлар айрим маҳсулот турларига ихтисослашган ва марказлашган. Мамлакатда 2 млн. га яқин фермер хўжалиги бор, бир фермер хўжалиги ўрта ҳисобда 190 га ерда деҳқончилик қилади. Меҳнатга яроқди аҳолининг 2,5% қ. х. да банд. АҚШда асосан маккажўхори, соя, пахта, тамаки, шоли, картошка, кунгабоқар, қанд лавлаги, шакарқамиш ва б. экилади. Буғдойзорлар («буғдой минтақаси») Буюк текисликлар ва Колумбия платосида (асосан Канзас ва Шим. Дакота штатлари), маккажўхори («маккажўхори минтақаси») Буюк кўлларнинг жан. ва ғарбида (Айова, Иллинойс штатлари) устунлик қилади, пахтазорлар фақат Миссисипи дарёси водийси ҳамда Техас, Аризона ва Калифорния штатларида учрайди. Қанд лавлаги, шакарқамиш Миссисипи дарёси этакларида ва Гавайи о. ларида, тамаки Шим. Каролина, Виргиния ва Кентукки штатларида етиштирилади. Боғдорчилик ва полизчилик Калифорния, Флоридада, Атлантика океани ва Буюк кўллар соҳилларида кўпроқ. Кенг чўллар ва «маккажўхори минтақаси» штатларида гўштбоп чорвачилик, шим.шарқда ва Калифорнияда сут чорвачилиги ривожланган. Миннесота ва Висконсин штатларида сутнинг кўп қисми қайта ишланиб, пишлоқ ва сариёғ ишлаб чиқарилади. Қўйчилик асосан қурғоқчил тоғли штатларда ривожланган. Гўштбоп жўжа (бройлер), товуқ, курка етиштиришга катта аҳамият берилади. Тухум кўпроқ жан.-шарқий штатлардаги йирик паррандачилик фаб-рикаларида етиштирилади. АҚШда 102 млн. бош қорамол, 51 млн. бош чўчқа, 10 млн. бош қўй бор. Балиқ овлаш ривожланган. Ҳамма турдаги ёғоч тайёрланади.

Транспорти. Ички юк ташишда т. й., автомобиль транспорти, ички сув транспорти, денгиз транспорти, ҳаво транспорти, газ ва нефть қувурлари муҳим аҳамиятга эга. Асосий денгиз портлари: Нью-Йорк, Филадельфия, Балтимор, Янги Орлеан, Хьюстон, Сан-Франциско, Буюк кўлларда — Чикаго, Дулут. Авиация қатнови асосий узел-лари — НьюЙорк, Чикаго, Атланта, Лос-Анжелес, Майами, Даллас.

Ташқи савдоси. Дунёнинг турли мамлакатларига бевосита маблағ сарфлаш кўпайиб бормоқда. Экспортда ҳам, импортда ҳам тайёр маҳсулот устун. АҚШдан саноат ва энергетика машина-ускуналари, транспорт воситалари, кимё товарлари, тўқимачилик ва қоғоз маҳсулотлари, кўмир, озиқ-овқат ва ембоп дон, соя, пахта, тамаки ва б. маҳсулотлар чиқарилади; нефть ва нефть маҳсулотлари, руда ва металл, саноат машина-ускуналари, узоқ муддат фойдаланиладиган рўзғор анжомлари, кийим-кечак, пойабзал, ёғоч, қоғоз, балиқ, гўшт, қанд-шакар, кофе ва б. келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари — Канада, Япония, Мексика, Ғарбий Европа мамлакатлари. Пул бирлиги — Америка доллари. Тиббий хизмати. Мамлакат касалхона муассасаларининг 70% — хусусий. Шифокорларни тиббиёт мактаблари тайёрлайди. Саратога-Спрингс, Клифтен, Тренчлик, Хот-Спрингсда бальнеология, Атлантикситида денгиз бўйи, Санта-Клаус, Монтерей, Санта Барбарада денгиз курортлари бор. Атлантика ва Тинч океанлари соҳиллари ва оролларида, шунингдек тоғ ва чўл жойларда иқлимий ст-ялар жойлашган. Маорифи ва маданий-маърифий муассасалари. Миллий маориф тизими мустақиллик учун уруш (1775—83)дан кейин қарор топа бошлади. 1852 й. да Массачусетс штати АҚШда биринчи бўлиб мажбурий бошланғич таълим тўғрисида қонун қабул қилди. АҚШдаги кўпчилик штатларда 7—16 ёшдаги болалар учун ўқиш мажбурий. Ўрта мактабнинг турлари кўп: 3 й. лик кичик ўрта мактаб, 6 й. лик бирлашган кичик ва ўрта, 4 й. лик ўрта мактаб. Барча вариантдаги ўрта мактабларда ўқиш муддати — 12 й. Олий таълим тизими ун-тларни, 4 й. лик коллежларни бундан ташқари тўлиқ олий маълумот бермайдиган 2 й. лик кичик коллежларни, ҳунар ва техника ин-тларини ўз ичига олади. Барча олий ўқув юртларида таълим пулли. Энг йирик олий ўқув юртлари: Гарвард, Калифорния (Беркли ш. да), Висконсин, Мичиган, Иллинойс, Корнелл (Итака ш. да), Колумбия, Принстон, Чикаго, Пенсильвания ун-тлари, Калифорния, Стенфорд ва Массачусетс технология интлари. Йирик кутубхоналари: Конгресс кутубхонаси (1800 й. ташкил этилган), Нодир китоблар ва қўлёзмалар кутубхонаси, Миллий архив кутубхонаси, Миллий тиббиёт кутубхонаси, ун-тларнинг кутубхоналари, Лос-Анжелес (1872 й. ташкил этилган), Чикаго (1872 й. ташкил этилган), Бостон (1852 й. ташкил этилган), Нью-Йорк (1895 й. ташкил этилган) халқ кутубхоналари ва б. Машҳур музейлари: АҚШ Миллий музейи, Ҳавода учиш ва космонавтика миллий музейи, Нафис санъат асарлари миллий коллекцияси, Миллий санъат галереяси, Тарих ва техника миллий музейи, Миллий портрет галереяси (ҳаммаси Вашингтонда), Ҳоз. замон санъат музейи, Метрополитен музей, Америка табиатшунослик тарихи музейи (Нью-Йоркда), Бостон нафис санъат музейи ва б.

Илмий муассасалари. АҚШда илмий муассасаларга раҳбарлик қиладиган ягона марказ йўқ. Вашингтондаги АҚШ Миллий ФА (1863 й. да ташкил бўлган) фан ва техника масалалари бўйича федерал ҳукуматнинг маслаҳатчиси ҳисобланади. 1964 й. да алоҳида Миллий техника академияси тузилган; Калифорния ФА (1853), Чикаго ФА (1857) мавжуд. Барча и. т. ларнинг анчагина қисми ун-тларда олиб борилади. 1965 й. да ташкил этилган Миллий таълим академияси маориф ва пед. масалалари билан шуғулланади. Мамлакатда бирталай ихтисослашган илмий ташкилот ва жамиятлар бор. 10 мингдан ортиқ, асосан, хусусий саноат фирмалари, 700 га яқин федерал ҳукумат муассасаси и. т. ва тадқиқот-конструкторлик ишларини амалга оширади. Конгресснинг ижозати билан федерал ҳукумат барча и. т. ва конструкторлик ишларининг ярмини пул билан таъминлайди. 1950 й. да Миллим илмий фонд ташки л этилди. Бу муассаса зиммасига и. т. ларнинг йўналишини белгилаш, уларни мувофиқлаштириш ва пул билан таъминлаш, илмий кадрлар тайёрлаш вазифаси юклатилган. Фан ва техника масалалари бўйича федерал кенгаш президентнинг махсус ёрдамчиси бошчилигида ҳукумат муассасалари бажарадиган тадқиқот ишларини назорат қилади. Давлат муассасалари орасидаги энг йирик фондлар Мудофаа вазирлигига қарашлидир. Бу вазирлик ихтиёрида 100 дан ортиқ и. т. ва тажриба илмий марказлари бор.

Матбуоти, радиоэшиттириш ва телекўрсатуви. АҚШдаги йирик кундалик газеталар: «Нью-Йорк таймс» («Нью-Йорк вақти», 1851 й. дан), «НьюЙорк дейли ньюс» («Нью-Йорк кундалик янгиликлари», 1919 й. дан), «Нью-Йорк пост» («Нью-Йорк почтаси», 1801 й. дан), «Вашингтон пост» («Вашингтон почтаси», 1877 й. дан), «Вашингтон таймс» («Вашингтон вақти», 1982 й. дан), «Уоллстрит джорнэл» («Уоллстрит газетаси», 1889 й. дан), «Чикаго трибюн» («Чикаго минбари», 1847 й. дан), «Лос-Анжелес таймс» («Лос-Анжелес вақти», 1881 йдан), журналлар: «Тайм» («Вақт», 1923 й. дан), «Ньюсуик» («Ҳафта янгиликлари», 1933 й. дан), «Юнайтед стейтс ньюс энд уорлд рипорт» («Қўшма штатлар янгиликлари ва жаҳонга назар», 1933 йдан), «Бизнес уик» («Бизнес ҳафта мобайнида», 1929 й. дан), «Нейшн» («Халқ», 1865 йдан), «Демократ» (1961 йдан), «Лайф» («Ҳаёт»). Етакчи ахборот агентликлари: Ассошиэйтед Пресс (АП; 1848 й. да ташкил этилган) ва ЮПИ (1958 й. да ташкил этилган). Биринчи тижорат радиост-яси 1920 й. да ташкил этилган. АҚШда 9 мингдан кўпроқ радио ва ИЗО телест-я мавжуд. Тажриба телекўрсатуви — 1928 й. дан, мунтазам телекўрсатув 1941 й. дан ишлайди.

Адабиёти 17-а. дан ривожлана бошлади. 1775—83 й. лар мустақиллик учун уруш давридаги маърифатпарварлар, хусусан, «Учинчи табака» олий мақсадларининг тарғиботчиси Б. Франклин ва атоқли публицист, «Сомом ақл» (1776) ва «Инсон ҳуқуқлари» (1791 — 92) манифестининг муаллифи Т. Пейн фаолияти миллий адабиётни ривожлантиришда муҳим роль ўйнади. Т. Жефферсоннинг «Мустақилликдеклараци-яси» (1776)да илғор маърифатпарварлик ғоялари акс этди. Европа романтизм и таъсирида 19-а. нинг 1-ярмида Америка романтизми юзага келди ва миллий ўзига хослик хусусиятларини ифодалаб берди. Романтизмнинг дастлабки даври 1810 — 30-й. ларга тўғри келади. Унинг энг салмоқли вакилларидан В. Ирвинг, У. К. Брайант, Ж. Ф. Купер асарларида Америка халқининг фаровон турмуш ҳақидаги орзу-умидлари акс этган. 19-а. нинг 40—60-й. ларида адабиётда негрларни қулликдан озод қилиш учун бошланган ҳаракат билан боғлиқ йўналиш юзага келди. Ж. Г. Уитьер, X. У. Лонгфелло, Ж. Р. Лоуэлл, Г. Бичер-Стоу («Том тоганинг кулбаси»), Р. Хильдрет каби шоир ва ёзувчилар асарлари, У. Л. Харрисон, У. Филипс, А. Линкольн, мутафаккир негр Ф. Дугласларнинг публицистикаси қулдорликка қарши қаратилди. Шоир У. Уитмен ижоди ҳам миллий адабиётни ривожлантиришда муҳ-им роль ўйнади. Фуқаролар урушидан кейин АҚШ адабиётида Марк Твен («Том Сойернинг саргузаштлари», «Гекльберри Финнинг саргузаштлари») АҚШ адабиёти тарихида ўчмас из крлдирди. Т. Драйзер («Молиячи», «Америка фожиаси»), Ф. Норрис, Ж. ЛондонМартин Идеи») 19а. АҚШ адабиёти анъаналарини давом эттириб, АҚШ адабиёти тарихида янги сахифа очдилар. Ж. Лондоннинг асарларида инсоннинг алоҳида тоифаси, мард, кучли, ҳалол, айни вақтда ўз ҳаётий курашида ёлғиз инсон гавдалантирилган. Т. Драйзернинг романларида ижтимоий ҳодисалар чуқур таҳлил этилган, замон қахрамонларининг тақдири кенг миқёсда тасвирланган, тарихга донишмандларча назар ташланган. 20-а. нинг 20-й. ларида «Йўқотилган авлод» деб аталган адабий гуруҳ (Э. Хемингуэй, У. Фолькнер, Ж. Дос-Пассос, Ф. С. Фицжеральд) ташкил топди. Унинг вакиллари мавжуд тартибқоидаларни танқид қилдилар, ишончсизликни, босқинчилик урушларига қарши ҳаракатни, ёш авлод фожиасини тасвирладилар. 2-жаҳон уруши арафасида Т. Драйзер фашизм моҳиятини фош этди ва унга қарши курашчи образини яратди. Урушдан кейин Ж. Д. Сэлинжер, Ж. Чивер, Ж. Апдайк, У. Стайрон, Ж. Оутс прозасининг бош қаҳрамони — маънавиятсиз жамиятда ўз қобилиятини рўёбга чиқара олмайдиган шахс. Бу ёзувчиларнинг кўпгина асарлари ўрта синф деб аталган тоифадаги одамларга, ёшларга бағишланган. 20-а. Америка шеъриятида хилма-хил ғоявий-бадиий ечимларни кўрамиз. АҚШнинг илмий-саргузашт ва ҳажв адабиёти (А. Азимов, Америка қўшма штатлари Кларк ва б.) ўзига хос мавзуларнинг бойлиги билан ажралиб туради. Бадиий-ҳужжатли роман жанри айниқса ривож топди. Америка адабиётининг энг яхши намуналари «Том тоғанинг кулбаси» (Г. БичерСтоу), «Том Сойернинг саргузаштлари», «Гекльберри Фин саргузаштлари» (М. Твен) , «Кўмир қироли» (Э. Синклер) романлари, Ж. Лондон, О. Генри, Т. Драйзер, О. Карлсон, П. Бак, Р. Коннель, Э. Хемингуэй ҳикоялари, Л. Хьюз шеърлари ва б. асарлар ўзбек тилига таржима қилиб нашр этилган.

Меъморлиги. Европаликлар Шим. Америкага келмасларидан олдин индейсларнинг ўзига хос меъморлиги бўлган. Ирокезлар «узун уйлар» деб аталган турар жойлар яратган бўлсалар, Пуэбло индейслари «пуэбло» қишлоқ уйларини қурганлар. Инглиз, голланд ва француз мустамлакачилари АҚШга Европа анъаналарини келтирдилар. Дастлабки бинолар барокко услубида қурилган. Улар содда бўлиб, нақшлар кам ишлатилган. 18—19-а. ларда АҚШ меъморлигида классицизм услуби ҳукм сурди. Бу услубда давлат ва жамоат бинолари (Вашингтондаги Оқ уй, Нью-Йоркдаги Эски ратуша — шаҳар идораси), ибодатхона ва б. қурилди. Кейинроқ қурамалик ва дабдабалилик кучайди [Вашингтондаги Капитолий (конгресс) биноси]. Фуқаролар урушидан сўнг АҚШ меъморлиги юксалиш йулига ўтди. АҚШнинг бир қанча истеъдодли меъморлари Т. Ричардсон, Ж. О. Рёблинь, У. О. Реблинглар қурилиш техникаси ривожига катта ҳисса қўшдилар (Бруклин кўприги). 20-а. АҚШ меъморлиги, асосан, техника ва иқтисод суръатига боғлиқ ҳолда ривожланди. 20-а. нинг 20—30-й. ларида Американинг бир қанча шаҳарларида (Нью-Йорк, ЛосАнжелес, Чикаго ва б.) ниҳоятда баланд бинолар қурилди. Американинг энг истеъдодли меъморлари Л. Салли-вен ва Ф. Л. Райт янги техника имкониятларини эстетик тушунишга интилдилар: Л. Салливен кўп одам сиғадиган катта бинолар учун пўлат тўсинли конструкцияни ишлаб чиқци, Ф. Л. Райт эса кичик бино лойиҳалари устида ишлади, айни вақтда бир неча баланд ҳамда баъзи маъмурий бинолар лойиҳаси ҳам 30-й. лар ўрталарида чизилди. АҚШга Европадан машҳур меъморлар: В. Гропиус, М. Брейнер, Л. Мис ван дер Роэ, Э. Мендельсон, Р. Нейтра, Э. Са-ариенен ва б. келдилар. Улар ҳоз. замон АҚШ меъморлигига асос солдилар. 2-жаҳон уруши йиллари АҚШда йиғма қурилиш ривожланди. Урушдан сўнг «Пўлат ва алюминий» меъморлиги рағбатлантирилди, меъморий шаклларнинг «универсал услуби» тараққий этди (Л. Мис ван дер Роэ асарлари). 50-й. ларнинг охирида янги классицизмнинг янгича нусхаси пайдо бўлди (Э. Д. Стоун, М. Ямасаки каби меъморлар). 60—80-й. лар иншоотлари ҳажмининг катталиги, геометрик миқёсларининг салмоқлилиги, меъморий йуналишларнинг бетартиблиги билан ажралиб туради (Нью-Йоркдаги Халқаро савдо марказининг 412 м баландликдаги 110 каватли минораси, 1971—73, меъморлар М. Ямасаки, Э. Рот; Чикагодаги «Сире ва Робак» савдо концернининг 442 м баландликдаги минораси, 1972—75, «СОМ» фирмаси меъморлари; Минне-аполисдаги банк биноси, 1969—73, меъмор Г. Биркертс ва б. ; Сан-Францискодаги «Хайат Риженси» меҳмонхонаси, 1973, «Жон Портмен ва б.» фирмаси ҳамда Лос-Анжелесдаги «Бонавантюр», 1978, меъмор Ж. Портмен).

Тасвирий санъати. АҚШнинг ерли халқи — индейсларнинг АҚШга бошқа мамлакатлардан келган халқлар санъатидан фаркланувчи ўзига хос қадимий санъати бор. Индейслар санъати диний характердаги ёғоч ҳайкаллар, нақшли сопол идишлар, гулдор матолар, бизон терисига туширилган нақш ва расмлар, зебзийнатлардан иборат. АҚШ ерлари европаликлар томонидан мустамлакага айлантирилган даврдан 18-а. ўрталаригача маҳаллий тасвирий санъ-атда (европаликлар санъати) барокко услубининг соддалаштирилган шакллари билан яратилган тақлидий асарлар тарқалган. 18-а. охири ва 19-а. бошларида АҚШда рассомлар — Г. Стюарт, Ж. Траммбал, Т. Салли ижод қилдилар. АҚШ тасвирий санъати ривожида Филадельфияда ташкил топган Бадиий академиянинг (1805) аҳамияти катта бўлди. 18-а. охири ва 19-а. бошларида ривожланган АҚШ тасвирий санъати 19-а. нинг 20—50-й. ларида тушкунлик даврини бошдан кечириб, 19-а. 2-ярмидан яна юксалди. Бирон Уолдо, У. Маунт каби реалист рассомлар ижодида халқ турмушини жонли ва ҳаққоний ифодалашга интилиш сезилади. 19-а. нинг 2-ярмида ижод қилган ва Америка санъатини юксак даражага кутарган рассомлар орасида У. Гомер, Т. Иткинс, Ж. Уистлерлар алоҳида ўрин тутади. Рассомлик санъатининг таркиб топишига Т. Наст, ҳайкалтарошликка эса О. Сент-Годенс ҳисса қўшган. 19-а. охири ва 20-а. бошларида АҚШ тасвирий санъатида импрессионизм, символизм, модернизм (Ч. Хессем, М. Преидергаст) оқимлари пайдо бўлди. 20-а. бошларида ҳайкалтарош Ж. Бернард, рассомлардан Ж. Пенцелл, Ж. Слоан ва Ж. Беллоуз кабилар ижод қилдилар. АҚШ тасвирий санъатида рассом Р. Кент алоҳида ўрин тутади. Р. Кент шим. манзаралари ва китоб сураткашлигининг моҳир устаси сифатида жаҳонга танилган. Портретчи И. Олинский, америка халқи турмушини ҳаққоний тасвирловчи ака-ука Р. ва М. Сойерлар, ҳайкалтарош М. Филде кабилар ҳам машҳур.

Мусиқаси. АҚШ мусиқий маданияти Европа ва Африкадан олинган мусиқий шакллар, жанрлар ва услублар ҳамда Америка қитъасида қадимдан мавжуд бўлган мусиқий анъаналар омухтаси тарзида таркиб топди. Индейсларнинг мусиқа маданияти бир овозли ва пасайиб борувчи оҳангли қўшиқ ҳамда рақслардан иборат бўлган. Американинг дастлабки ярим профессионал мусиқачилари — У. Биллингс, Э. Лоу, Ж. Морган (18-а. охири); улар ижодида дастлабки келгиндиларнинг диний қўшиқлари америкача мусиқага хос янги шаклга кирди. 19-а. нинг 2-ярмидан бошлаб АҚШга Европа мамлакатларидан мусиқачилар, композиторлар келиб, Америка мусиқа маданияти ривожига ҳисса қўшдилар. Улар симфоник оркестрлар, мусиқа ўқув юртлари ва жамиятлари, театрлар ташкил этишди. 1883 й. Нью-Йоркда машҳур «Метрополитен опера» театри очилди. Шотландиялик Эдвард Мак Доуэлл АҚШ профессионал композиторлик мактабига асос солди. Л. Армстронг, Б. Гудмен, Дюк Эллингтон каби мусиқачилар жаз санъатини ривожлантирдилар. Композитор ва пианиночи Жорж Гершвиннинг 1935 й. да саҳналаштирилган «Порги ва Бесс» операси Американинг ҳақиқий миллий операси сифатида мусиқа тарихига кирди. 20-а. 30-й. ларида «Композиторлар уюшмаси» ва «Ишчи мусиқачилар уюшмаси» атрофида тўпланган композиторларнинг ижодий фаолияти авж олди. АҚШ композиторларидан — Л. Бернстайн, С Барбер, Ж. К. Менотти, У. Шумен, дирижёрлардан — Ю. Орманди, Л. Стоковский, пианиночи — В. Клайберн, скрипкачилардан — И. Менухин, Исаак Стерн, машҳур негр қўшиқчилари — Поль Робсон ва Мариан Андерсон, қўшиқчи композитор Пит Сигер, мусиқашунослар — О. Кинкелди, П. Ланг, Н. Сломинский ва б. лар АҚШ мусиқа тарихида салмоқли ўрин тутади. Мамлакатда бир неча машҳур оркестрлар, опера театрлари, йирик мусиқа ўқув юртлари, мактаблари бор. Машҳур скрипкачи Исаак Стерн, қўшиқчи композитор Пит Сигер, Бени Гудмен раҳбарлигидаги оркестр ва б. турли вақтларда Ўзбекистонда гастродда бўлган.

Театри. Шим. Америка ҳудудида театр санъати бўлганлиги ҳақидаги дастлабки маълумот 17-а. га оид. Ўша пайтларда инглиз миссионерлари христианликни тарғиб қилиш учун диний пьесаларни саҳналаштирар эдилар. 18-а. да асосан Англиядан келган театр гуруҳлари спектакллар қўйишарди. 1716 й. да Уильямсбургда (Виргиния штати) биринчи театр биноси қурилди. Англиядан келган Л. Халлем театри шу бинода фаолиятини бошлади. У Шекспирнинг «Венециялик савдогар» пьесасини саҳнага қўйди. АҚШ профессионал театри шу тариқа бошланди. Унинг репертуар асосини инглиз драматургияси ташкил қилган эди. 18-а. охиридан бошлаб Америка драматургларининг (кўпинча У. Данлеп) асарлари қўйиладиган бўлди. 18-а. охири — 19-а. бошларида йирик шаҳарларда театрлар ташкил қилинди: «Парк», «Четем», «Бауэри» (Нью-Йорк), «Честнат Стрит» (Филадельфия), «Тремонт» (Бостон) ва б. 19-а. иккинчи ярмида кўчма гуруҳлар ҳисобига театрлар сони ортди. Бу театрларда маълум бир пьесани қўйиш учун гуруҳ йиғиш, спектаклни фойда бермай қолгунча кўрсатиб, сўнг гуруҳни таркатиб юбориш ва б. пьеса ҳамда гуруҳ излаш, уларда етакчи ўринни эгаллаган «юлдузлар»дан фойдаланиш одат тусига кирган эди. Бу ҳол Нью-Йоркнинг Бродвей кучасида жойлашган театрларда ҳам рўй берди. 30-й. ларда ишчи театрлари майдонга келди. 1927 й. да Ж. Лоусон ва М. Голд «Янги драматурглар театри» ташкил қилиб, «Хобокен Блюз» (М. Голд) ва «Интернационал» (Ж. Лоусон) каби асарларни саҳналаштирди. Шу йилларда «Репер-туарли фуқаро театри» ва 158 федерал театр очилди. Аммо иқтисодий таназзул натижасида илғор театрлар бирин-кетин ёпилиб, яна Бродвей театрлари ҳукмрон бўлиб қолди. 2-жаҳон урушидан кейин «Бродвейдан ташқари» театрлар майдонга келди: «Крикет», «Гринуич-Мьюз», «Ливинг», «Шеридан Сквер плейхаус» ва б. 1957 й. да НьюЙоркда «Бродвейдан ташқари» театрлар уюшмаси ташкил этилди. 1964 й. да НьюЙоркда «Линкольн санъат маркази доимий театри» очилди. 70-й. ларда Техас, Калифорния, Флорида, Род-Айленд ва б. штатларда минтақа театрлари ташкил топди. Теннесси, Висконсин, Оклахома, Миннесота штатларида болалар театрлари ишлайди. 50 — 80-й. лардаги АҚШнинг етакчи драматурглари — А. Миллер, Т. Уильяме, Э. Олби, Ж. Гелбер, Л. Хенсбери, Ж. Болдун, Д. Рейб ва б; таникли реж. лар — Ж. Папп, Э. Казан, Ж. Бэк, Ж. Чайкин, П. Шуман, Д. Макбет, Э. Шерин, Д. О’Нил, Ж. Уорд; актёрлар — Р. Стайгер, Л. Кобб, Ж. Фонда, Ж. Харрис, М. Степплтон, С. Пуатье, Д. Дин, Д. Жонс ва б. Турли миллатларнинг ишчи ташкилотлари ҳузурида ҳаваскорлик тўгараклари мавжуд. Театр кадрлари унтларнинг махсус ф-тларида, хусусий драма студияларида тайёрланади.

Киноси. АҚШда кино санъати ривожлана бошлаши арафасида, 1893 й. да Т. А. Эдисон «кинетоскоп»ни ихтиро қилди. Мамлакатда уч йилдан кейин кино и. ч. бошланди. 1908 й. дан Голливуд (ЛосАнжелес яқинида) АҚШ кинематографияси маркази бўлиб қолди. Истеъдодли реж. Д. У. Гриффит яратган «Миллатнинг туғилиши» (1915), «Чидаб бўлмаслик» (1916), «Синдирилган новдалар» (1919) каби тарихий фильмлар мустақил санъат сифатида кинога асос солди. Л. Гиш, Р. Бартелмес, М. Пикфорд, К. Марш, Т. Инс, С. де Милль ва б. кино санъати намояндалари кинематография тарихида ўчмас из қол-дирди. 20-й. ларда «Шимолдан келган Нанук» (реж. Р. Флаэрти, 1922), «Жанубий денгизларнинг Моанаси» (реж. Р. Флаэрти, 1926), «Очкўзлик» (реж. Э. Штрогейм, 1924), «Улуғ намойиш» (реж. К. Видор, 1925) каби фильмлар яратилди. Овозсиз кино санъатида Ч. Чаплин, Г. Ллойд, Б. Китон, Р. Арбэкль, Ч. Конклин каби кино қизиқчилари етишиб чиқди. 20-й. ларда кино и. ч. «Метро-Голдвин-Майер», «Колумбия», «Парамаунт», «Уорнер Бразерс» деган асосий кинокомпаниялар ихтиёрида бўлди. «Ризқи-рўзимиз» (реж. К. Видор, 1934), «Мен сургундан қочганман» (реж. Ле Рой, 1932), «Ғазаб» (реж. Ф. Ланг, 1935), «Жин кўча» (1937) 30-й. ларнинг энг яхши фильмларидандир. 2-жаҳон уруши йилларида «Еттинчи хоч» (реж. Ф. Циннеман, 1943), «Шимол юлдузи» (реж. Л. Майлстоун, 1943), «Москвага сафар» (реж. Ж. Уорнер, 1943) каби фильмлар пайдо бўлди. 50-й. ларда Голливуд кўп сери ял и фильмлар чиқара бошлади: «Бен-Гур», «Спартак», «Клеопатра» ва б. «Нью-Йорк мактаби» деб аталган илғор мактаб ки-нематографчилари «Бауэрида» (1956), «Қайт, Африка» (1959), «Ўқрайган кўз», «Соялар», «Алоқдчи» каби фильмларни яратдилар. 60-й. лардаги АҚШ кинофильмларининг энг яхшилари қаторига «Бонни ва Клайд» (А. Пени, 1966), «Фавқулодда ҳодиса» (С. Люмет, 1967), «Жанубнинг диққинафас тунида» (М. Николе, 1967), «Битирувчи» (1968) кабилар киради. 70—80-й. ларда кўнгилочар ва саргузашт фильмлар, «даҳшат» ва «фалокат» фильмлари чиқаришга киришиб кетилди. АҚШ киноактёрлари — Б. Ланкастер, С. Треси, М. Брандо, Г. ва Д. Фондалар, Д. Хофман. АҚШда кино санъати ўқув ва и. т. муассасалари, жумладан, Кино санъати академияси (1927 й. да асос солинган) бор, у ҳар йили мамлакат ва чет элларда яратилган энг яхши фильмларга «Оскар» мукофотини беради.

Ўзбекистон—Америка муносабатлари. ЎзР билан АҚШ ўртасидаги икки томонлама сиёсий ва иқтисодий муносабатлар бир нечта ҳукуматлараро шартнома ва битим асосида тартибга солиб турилади. Ҳамжиҳатлик ҳақидаги меморандум, Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳақидаги шартнома, Савдо битами, Маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги қўшма баёнот, Консуллик муносабатларига оид қўшма ахборот асосий ҳужжатлардир.

ЎзР президенти И. А. Каримовнинг 1996 й. июнида АҚШга қилган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга кўмаклашган муҳим воқеа бўлди. Ташриф чоғида икки томонлама ҳуж-жатлар мажмуи имзоланди. Бухоро вилоятидаги газ конларини ўзлаштириш лойиҳасини маблағ б-н таъминлаш, сурков материаллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш, қ. х. корхоналарига лизинг хизмати кўрсатувчи қўшма корхона ташкил қилиш тўғрисидаги баённомалар, ЎзР Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) Миллий банки билан АҚШ Савдо ва тарақкиёт агентлиги ўртасида Тошкент авиация и. ч. бирлашмасида биргаликда авиатехника и. ч. лойиҳасининг техник-иқтисодий асосламасини тайёрлаш учун Америка томонидан грант ажратиш тўғрисидаги битим, Ўзбекистон ТИФ Миллий банки билан «Банк оф Америка» ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, ЎзР Давлат геол. ва минерал ресурелар қўмитаси билан «Ньюмонт-Майнинг» компанияси ўртасида ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандум, ЎзР Давлат геол. ва минерал ресурелар қўмитаси билан «Ньюмонт-Майнинг» ва «Мицуи» корпорациялари ўртасида «Қизилолмасой» ва «Кўчбулоқ» руда конларини биргаликда ўзлаштириш тўғрисидаги битим шулар жумласидандир.

1999 й. да Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги товар айланмаси 282 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўзбекистон АҚШдан буғдой, халқ истеъмол моллари, асбоб-ускуналар сотиб олади. Экспорт асосан пахта толасидан иборат. АҚШдаги турли фирма ва компанияларнинг Ўзбекистон билан муваффақиятли ҳамкорлиги, делегациялар алмашу-ви икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга имкон беради.

Ўзбекистонда бир қанча ЎзбекистонАмерика қўшма лойиҳаларини амалга оширишга киришилди. Улар орасида энг йириклари «Ньюмонт-Майнинг» компанияси томонидан Зарафшон ш. да олтин руда конидан фойдаланиш, «Интернэшнл Телсет, Инк.» компанияси томонидан Тошкент ш. да кабель телевидениеси тармогини яратиш ва бошқариш лойиҳаларидир.

Американинг фирма ва компанияларидан «Барентс групп» кимё саноати соҳасида, «Келлог» Кўқдумалоқ кони учун компрессор ст-яси қуриш,