АМЕРИКА

АМЕРИКА — икки материк, яъни Шим. Америка ва Жан. Америкадан иборат китъа; улар орасидаги чегара одатда Дарьен бўйни, баъзан эса Панама бўйни орқали ўтказилади. Дунёдаги энг катта Гренландия о. ва ён-атрофидаги бир қанча бошқа ороллар ҳам Америка таркибига киради. Ғарбий ярим шарда, Атлантика ва Тинч океанлари орасида. Шим. Америкада кўпинча Марка-зий Америка ва Вест-Индия о. лари алоҳида ажратилади. Умумий майд. 42,5 млн. км2. Аҳолиси 724 млн. киши (1990). Гренландия ва Шим. Американинг шим.-шарқий соҳили 10 — 11-а. ларда норманнлар томонидан кашф этилган деб ҳисобланади. Антил ороллари, Жан. Америка соҳилининг шим. қисми хамда Шим. Америкадаги Кариб денгизи соҳилининг жан. қисмини 1492—1503 й. ларда X. Колумб кашф этган. Америка расмий кашф этилишидан 5 аср илгари Беруний Ғарбий ярим шарда ҳам қуруқлик бўлиши мумкин деган фикрни айтган. Америка Америго Веспуччи номига қўйилган (қ. Жанубий Америка ва Шимолий Америка).