АМЕРИЦИЙ

АМЕРИЦИЙ (Americium), Am — сунъий йўл билан олинган радиоактив кимёвий элемент, актиноидларга киради; тартиб рақами 95. Барқарор изотоплари йўқ. Плутоний (239Ри) ни нейтронлар билан нурлантириб, синтез қилинган (1944 й. охири — 1945 й. бошларида). Лантаноидлар қаторида лантандан кейин 6-ўринда турадиган элемент европий деб аталганидек, актиноидлар қаторида актинийдан кейин 6-ўринда турадиган Америцийга ҳам «Америка» сўзидан олиниб, Америций номи берилган. Массасининг сони 237 дан 246 гача бўлган изотоплари маълум, улар а-нурланувчилардир. Энг узоқ, яшайдиган изотопларидан 241Ап1 ва 243Ат (ярим парчаланиш даври Т’=2 — 7370 й.) ўзидан а-нурлар чиқариб туради (а-нурланиш у-нурланиш иштирокида боради). Элементар А. – кумуш ранг металл, суюкланиш т-раси 995°, қайнаш т-раси 2607°. А ва унинг қаттиқ бирикмалари ўзидан а-нурлар чикариб турадиган бўлгани учун қоронғида ёғду сочади. Валентлиги бирикмаларда 3 дан 6 гача, эритмаларда кўпинча 3. Уч валентли Америций эритмалари пушти рангли бўлади. Кимёвий хоссаларига кўра у лантаноидларга ўхшаш. Кислород таъсирида (унинг танқислигида) оксидланиб америций оксидини АтО, суюлтирилган кислота б-н ўзаро таъсирланиб Ат3Қ тузларини, газ ҳолидаги водород билан 50° даёқ реакцияга киришиб, дигидрид АтН2, тригидридни АтН3 ҳосил қилади. Америций кимёси устидаги ишлар унинг асосан бир изотопи — «’Am дан фойдаланиб бажарилган, қолган изотопларини ишлатиш учун кифоя қиладиган миқдорда олиш қийин. 241Am бериллий билан бирга нейтрон манбалари тайёрлаш учун ишлатилади.

Prev Article

АМЕРИКАНА

Next Article

АМИМИЯ