АМЕТИСТ

АМЕТИСТ (сафсар) — минерал, кварцнинг шаффоф бинафша ранг тури. Аметистнинг йирик, чиройли рангли кристаллари қимматбаҳо тош. Синтетик Аметист ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Аметист гранит пегматитларида, кварц ертомирларида ва баъзан метаморфик тоғ жинслари ичида ҳам ҳосил бўлади. Аметист конлари Бразилия, Шриланка о., Мьянма (Бирма), Урал тоғлари, Украина ва б. жойларда бор.

Prev Article

АМЕРИКАНА

Next Article

АМИМИЯ