АМФИБОЛЛАР

АМФИБОЛЛАР — тоғ жинслари ҳосил қиладиган силикатлар синфига мансуб минераллар гуруҳи. Магний, темир, кальций, баъзан алюминий ва ишқорларнинг кремний-кислородли бирикмаси. Умумий формуласи. Моноклин ва аҳён-аҳёнда ромбик сингонияли. Амфиболлар ички тузилиши, физик хусусиятлари ва ҳосил бўлиш шароитлари билан бошқа силикатлардан фарқ қилади. Амфиболлар сиенитлар, диоритлар, габбро-амфиболитлар, амфиболли сланецлар ва б. таркибига киради. Амфиболлар кимёвий таркиби жиҳатидан бирбиридан фарқ қилади, лекин физик хусусиятлари билан ўзаро ўхшаш. Қаттиқлиги 5—6,5. С. оғ. 2,8—3,6. Ранги минераллар таркибидаги темир миқдорига қараб, оқ, сарғимтир, яшил, қора ва қўнғир бўлади. Амфиболлар магматик, метаморфик жинсларда, скарнларда пайдо бўлади. Амфиболлар вулкан лавалари таркибида ҳам кўп учрайди. Умумий миқдори Ер пўстининг қарийб 10% ини (массаси бўйича) ташкил қилади. Украина, Уралда топилган. А. Ўзбекистонда жуда кенг тарқалган (Олмалиқ атрофлари, Чатқол тоғлари, Ўзбекистоннинг ғарбидаги вольфрам, молибден конлари ва б. жойларда). Амфиболларнинг баъзи хиллари, жумладан, амфибол-асбестнинг майин, эгилувчан толаларидан ўтга ва кисло-тага чидамли материаллар тайёрланади.

Loading...