АМФИУМАЛАР

АМФИУМАЛАР (Amphiumidae) — думли амфибиялар туркумининг оиласи. Икки тури бор. Улар АҚШнинг шарқий қисмида тарқалган. Танаси 1 м ча. Оёклари ва ундаги 2—3 та бармоқлари яхши ривожланмаган. Кичкина кўзлари юпқа тери остида. 4 жуфт ички жаб-раси ва жабра ёриклари умрбод сакланиб қолган, умуман чала итбалиқ ҳолида бўлади. Икки тури — угорсимон Амфиумалар (A. means) ва уч бармоқли A. (A. tridactyla) шолипоя ва кўлмак сувларда балчиққа кўмилиб ёки ботқоқ ерлардаги уясида яшайди. Амфиумалар — тунги ҳайвон. Турли умуртқасизлар, майда баликлар билан озиқланади. Ёзнинг охирида 40—150 тача тухум қўяди. Итбалиғи нояб. да тухумдан чиқади. Личинкаси 4 ёшида жинсий вояга етади.

Loading...