АМФОРА

АМФОРА (лот. amphora, юн. amphoreus — сўзидан: amphi — икки томондан, phero — кўтариб бораман) — антик даврда ишлатилган юқори қисми кенг, таг қисми ва оғзи тор, икки дастали, сопол, баъзан металлдан тайёрланган идиш. Вино, ёғ сақлаш ва ташишда, баъзан зиёфатларда безатилган Амфора турларидан фойдаланилган. Бўяма нақшлар, тасвирлар билан безатилган, қад. ва классицизм даврига оид Амфоралар бадиий қимматга эга. Археологик қазилмалар Ўрта Осиё ҳудудида ҳам (жумладан, Сурхондарё ҳудудида топилган, мил. ав. 3—2 а. га мансуб) Амфора симон идишлар тайёрланганлигини кўрсатади.

Next Article

АНАБАЗИС