АМИЛ СПИРТЛАР

АМИЛ СПИРТЛАР — бир атомли тўйинган спиртлар. Зичлиги 814 кг/м3. А. с. нинг 8 та изомери бор. Улар орасида энг аҳамиятлиси изоамил спиртдир. Одатдаги шароитда Амил спиртларнинг ҳамма изомерлари суюқ бўлади. Изоамил спирт рангсиз суюқлик бўлиб, ундан қўланса ҳид келади, қайнаш т-раси 131,5°, сувда ёмон эриб, азеотроп аралашма ҳосил қилади. Органик эритувчиларда яхши эрийди. Ас. сивуха мойидан олинади. Улар синтетик усуллар билан ҳам ҳосил қилинади. Амил спиртлар сульфат кислота билан қиздирилганда оддий амил эфирлар ҳосил бўлади. Изоамил спиртнинг мураккаб эфирлари, мас, изоамилацетат хушбўй модда. У мева эссенциялари тайёрлашда ва лок, бўёқ и. ч. да эритувчи модда сифатида ишлатилади.

Prev Article

АМЕРИКАНА

Next Article

АМИМИЯ