АМИЛАЗАЛАР

АМИЛАЗАЛАР — углероднинг 1 – ва 4-атомлари ўртасидаги глюкозид боғларини парчалаш йўли билан крахмал, гликоген ва уларга яқин полисахаридлар гидролизини тезлаштирувчи ферментлар. Учта хили бор: а-амилаза ҳайвон, ўсимлик ва микроорганизмларда учрайди; у иштирок этадиган реакцияларда асосан декстринлар ҳосил бўлади. (3-амилаза юксак ўсимликларга хос бўлиб, мальтоза ва йирик молекулали декстринлар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Глюкоамилаза ҳайвонлар кони, моғор замбуруғлари, бактериялар ва б. да бўлиб, глюкоза ва декстринлар ҳосил бўлишини тезлаштиради. Одатда полисахаридлар гидролизида турли Амилазалар бараварига қатнашади. Униб чиққан арпа уруғлари экстракти таъсирида крахмалнинг шакарланиши (А. нинг ферментатив таъсири)ни рус академиги К. С. Кирхгоф биринчи марта тасвир этган (1814). Амилазаларнинг физиологик аҳамияти шуки, у ҳужайралардаги полисахаридлар захирасини сафарбар қилади (мас, уруғ унаётганда). Овкат ҳазм қилишда ҳам Амилазаларнинг аҳамияти катта; ҳайвонлар ҳамда одамнинг сўлагида ва меъда ости безининг ширасида Амилазалар бор. Микроорганизмлар крахмални истеъмол кила туриб, Амилазалар чиқаради. Моғор замбуруғлари билан бактериялардан олинадиган а – амилаза спирт саноатида ва нон ёпишда, глюкоамилаза эса крахмалдан глюкоза и. ч-. да қўлланилади.

Prev Article

АМЕРИКАНА

Next Article

АМИН УМАРИЙ