АМИЛОИДОЗ

АМИЛОИДОЗ — ҳужайрадан ташқарида оқсиллар алмашинувининг бузилиши, оралиқ тўқималарда аномал фибриллали мураккаб оқсиллар — амилоид ҳосил бўлиши ва тўпланиб қолиши; ирсий омилга боғлиқ; сурункали касалликлар (мас, остеомиелит) ва ҳ. к. асорати сифатида юзага келиши мумкин. Амилоидоз паренхима атрофияси, склероз ва аъзоларнинг функционал етишмовчилигига олиб келади.