АМИН РАЙҲОНИЙ

АМИН РАЙҲОНИЙ (1876-1940) — араб ёзувчиси (Ливан). А. Р. ўз асарлари («Файсал биринчи», 1925; «Ироқ қалби», «Нажднинг янги тарихи», 1929 ва б.)да бир халқ устидан иккинчи бир халқнинг ҳукмронлик қилишига, адо-латсизлик ва зулмга қарши чиқди. Унинг асарлари араб адабиёти ривожига сезиларли таъсир кўрсатди.