АМИН УМАРИЙ

АМИН УМАРИЙ (1913.20.5, Қўқон – 1942.14.11,Тошкент) — ўзбек шоири, драматург, таржимон. Самарқанд пед. академиясида ўқиди. Ишчи ф-ти, ЎзДУ ва Тошкент давлат педагогика ин-тида дарс берди (1935 — 36). «Гулистон», «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» жур.

лари ҳамда «Қизил Ўзбекистон» газ. да ишлади (1937 — 41). Амин Умарийнинг «Янгроқ садолар» (1932), «Давр тантанаси» (1933), «Ёшлик» (1935), «Фарзанд», «Садоқат», «Шеърлар», «Болалик қўшиқлари», «Ов«зим» (1937 — 39), «Қасамёд» (194? каби шеърий тўпламлари, «Тошотар», (1939) каби ҳикоя ва очерклари босилиб чиқди. Амин Умарийнинг 38-й. лардаги шеърларида ёшлик туйғулари, қайноқ қалб орзулари, ярати; ва юксалиш иштиёқида меҳнат қилаётган кишиларнинг кечинмалари акс эттирилган бўлиб, улар чуқур лиризм, образлар, тасвир воситаларп нинг жозибадорлиги, тилининг содда ва ёрқинлиги б-н ажралиб туради. Амин Умарийнинг 2 – жаҳон уруши йилларидаги шеърларида кишиларимизнинг жасорати, матонати куйланган. Амин Умарий Яшин билан ҳамкорликда «Ҳамза» (1940), Туйғун билан биргаликда «Қасос» (1941) драмаларини яратган. У Г. Гейне, Т. Шевченко, М. Ю. Лермонтов асарларидан айримларини ўзбек тилига таржима қилди.

Ас: Танланган асарлар, Т., 1951; Шеърлар, Т., 1973.

Ад:. Олимжон Амин умарий, Амин Умарий, Т., 1954,Икромов О., Амин Умарий, Т., 1964.

Prev Article

АМИЛОИДОЗ

Next Article

АМИНОВА