АМИНЛАР

АМИНЛАР — аммиакдаги водород атомларининг органик ради калларга алмашинишидан ҳосил бўлган бирик малар. Аммиакдаги нечта водород атоми радикалга алмашинганига қараб, бирламчи, иккиламчи ва, ниҳоят, учламчи Аминлар дейилади. Аминлар молекуласидаги аминогуруҳ сонига қараб моно-А., ди-А. ва уч-А. га бўлинади. Улар, аммиак сингари, асос хос-саларини намоён қилади, лекин ароматик Аминлар аммиакка нисбатан анча кучсиз, алифатик Аминлар эса кучли бўлади. Аминлар, одатда нитробирикмаларни қайтариш ёки углеводородларнинг галогенли ҳосилаларига аммиак таъсир эттириш йўли билан олинади. Улар ичида энг аҳамиятлиси ароматик Аминлар дир. Уни илк бор 1842 й. да Н. Н. Зинин синтез қилган. 1849 й. да эса Ш. Вюрц алифатик Аминларни кашф қилди. Аминларнинг баъзилари табиатда эркин ҳолда алкалоидлар, аминокислоталар тарзида учрайди. Улар бўёқ саноатида, пластмассалар олишда, тиббиётда жуда кўп қўлланиладиган сульфаниламид препаратлар олишда ишлатилади (яна қ. Биоген аминлар).

Loading...