АМИНЛАШ

АМИНЛАШ — турли хил органик бирикмаларга аминогуруҳ (—NH2) ни киритиш. Мас, пиридинга 200° да натрий амиди (NaNH2) ни таъсир эттириб, а-аминопиридин олинади; Бензол буғини аммиак билан бирга чўғ ҳолидаги найдан ўтказилганда анилин ҳосил бўлади.

Loading...