АМИНОКАПРОН КИСЛОТА

АМИНОКАПРОН КИСЛОТА — органик кислота, рангсиз, аччиқ таъмли гигроскопик кристаллар. Эриш т-раси 202 — 203°. Мол. м. 131,18. Сувда яхши эрийди, одатдаги органик эритувчиларда эримайди. Аминокапрон кислота капролактамни гидролизлаш йўли билан олинади. Лизин каби баъзи аминокислоталарни синтез қилишда ишлатилади.

Prev Article

АМИНОВ

Next Article

АМИР ТЕМУР