АМИНОВ

АМИНОВ Нўъмон (1908 – Бухоро – 1998.1.5) — зардўз, Ўзбекистон халқ рассоми (1982). Қад. Бухоро зардўзлик мактаби вакили. Отаси Аминжон Мажидовдан ҳунар ўрганган. 30 – й. лардан Зардўзлик артели (1960 й. дан Бухоро зардўзлик ф-каси)да ишлаган. Тилла, нуқра, ипак, зар иплар ёрдамида нодир сўзаналар, портретлар яратган. Кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Унинг раҳбарлигида зардўзи сўзаналар, портретлар ва б. тайёрланган. Кўплаб мураккаб безакли намоёнлар ишлаган («Китоба», 1956; «Гўри Амир», 1970). У яратган анъанавий нақш (чок)ларнинг 32 намунаси Амалий санъат музейида сақланади.

Prev Article

АМИЛОИДОЗ

Next Article

АМИНОВА