АМИНОВ

АМИНОВ Ҳаллок (1915, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани — 1994) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси. Аминов Чернигов гвардиячи дивизияси 60-отлиқ полкининг бўлинма командири бўлиб, Днепр бўйларидаги жангларда катта жасорат кўрсатди. Днепрдан биринчилар қатори сузиб ўтди. Жангларда кўрсатган мардликлари учун 1944 й. 15 янв. да унга Қахрамон унвони беридди. Уруш тугагач махсус таълим олиб Вобкент туманидаги к-злардан бирида аввал агроном, сўнг раис бўлиб ишлаган.

Loading...