АМИР МАДРАСАСИ

АМИР МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1870). Тўғри тўртбурчак тарҳли ( 52,7×36,7 м), ҳовлиси (30,7* 19,35 м) атрофига томи балхи гумбаз билан ёпилган ҳужралар қурилган. Мадрасага салобатли пештоқ орқали кирилади. Пештокнинг икки ёнидаги икки қаватли (ҳужралар олдидаги) равоқли айвонлар, бош тарзининг икки бурчагига ишланган гулдаста бинога маҳобатлилик бахш этган. Ҳовлида ҳужраларга туташтириб ёни очиқ, тепаси гумбаз билан беркитилган масжид айвони қурилган. Дарсхона ва масжид (5×5 м) ҳам гумбаз билан ёпилган, бош тарзи безаксиз — ниҳоясига етказилмай қолган, ҳовли деворлари кошин б-н безатилган.