АМИР МАСЖИДИ — Қоҳирадаги қад. араб меъморий ёдгорлиги (642— 643). Амир масжиди масжидини араб саркардаси Амир ибн ал-Ос қурдирган. Масжид сўнгги даврларда кўп марта қайта қурилишига қарамай дастлабки ҳолатини сақлаб қолган. Ҳовли кўп устунли айвон билан ўралган, ўртасида фаввора бор. Устунлар устига ўрнатилган бошалари ярим доира шаклидаги равоқларни тутиб туради.