АМИРИ ЛАШКАР

АМИРИ ЛАШКАР — темурийлар, шайбонийлар ҳамда Туркистон хонликларида кенг тарқалган энг юқори ҳарбий унвон, бош қўмондон. Mac, Қўқон хонлигида Амири лашкар лавозими йирик ҳарбий ҳаракатлар даврида мавжуд бўлиб, унга одатда мингбоши, оталиқ ёхуд шаҳзодалар белгиланган (қ. Амир ул-умаро).