
АМИРИ
АМИРИ — қовуннннг ўртапишар нави. Шакли чўзиқ (25—40 см), оғирлиги 3 — 4 кг. Сирти тўрсиз (баъзи Амири ларнинг фақат банд томонида бир оз тўри бўлади), усти йўл-йўл, оч ёки тўқяшил. Эти 4—5 см қалинликда, кўкимтир ёки қизғиш, куврак, жуда ширин, таркибида 12% гача қанд бор. Уруғи йирик, чўзиқ, оч сариқ. Уруғидан чиққанидан кейин 80—90 кунда ҳосили пишади. Асосан Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистонда экилади. Ҳосилдорлиги 300—350 ц/га. Узоққа юборишга ва сақлашга чидамсиз.