АМИРҚУЛОВ

АМИРҚУЛОВ Ҳусан (1940.18.2, Қашқадарё вилояти, Бойтерак қишлоғи) — Ўзбекистон халқ артисти (1997). Тошкент давлат санъат ин-тини тугатгач (1963), Сурхондарё (1963—66), Сирдарё (1966-74), Жиззах (1974-79) театрларида ишлаган, 1979 й. дан Қашқадарё театрида. Асосий роллари: Ғани («Алданган қиз»), Мурод («Парвона»), Фердинанд («Макр ва муҳаббат»), Алишер Навоий («Алишер Навоий»), Алдар кўса («Аддар кўса»), МўминОлтин девор»), Саъдиев («Ўн учинчи раис»), Абулфайзхон («Абулфайзхон»), Амир ТемурАмир Темур») ва б. А. яратган образлари ўзининг тўлақонлилиги, ижрода давр нафасини моҳирона етказа олиши, тарихий асарларда яратган ўзига хос, бой саҳна чизгилари билан ажралиб туради. Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти лауреати (1993).