АМЛОК ЕРЛАР

АМЛОК ЕРЛАРБухоро хонлигила ер эгалиги шаклларидан бири. Кўп меҳнат талаб қиладиган суғориш ишларининг ҳукумат томонидан ташкил этилиши ва деҳқонларнинг унга қарам қилиб қўйилиши орқасида юзага келган. Амлок ерлар амир ихтиёрида бўлиб, унга экин эккан деҳқонлар ҳукуматга хирож ва б. солиқлар тўлаган.