АММИАК

АММИАК — азотнинг водород билан ҳосил қилган энг оддий бирикмаси; ўткир ҳидли, рангсиз, заҳарли газ, кайнаш т-раси 33,35°, суюкланиш т-раси — 77,7°. 1 л А. нинг оғирлиги 0,7713 г, сувда яхши эрийди. Аммиакнинг сувдаги эритмаси кучсиз асос. У табиатда соф ҳолда ниҳоятда оз миқдорда учрайди, азотли органик моддаларнинг парчаланишидан ҳосил бўлиб туради. Аммиак тошкўмирни қуруқ ҳайдашда қўшимча маҳсулот сифатида олинади, аммо, асосан, азот билан водороддан синтетик усулда ҳосил қилинади: N2=3H2 2NH3=22 ккал, реакция фаолловчи оксидлар (А12О3, KjO, CaO, SiO2, гоҳо MgO) ёрдамида суюқлантирилган Fe,O4 дан қайтариш усули билан олинган темир (катализатор) иштирокида, 300—1000 атм босим ва 500—550° т-рада олиб борилади. Лаб. да аммоний тузларидан олинади. Аммоний тузлари, мас, (NH4)2SO4, NH4NO3 ишқорий металл тузларига ўхшайди, лекин ишқорлар таъсир этганида Аммиак ажралиб чиқади. Аммиакнинг сувдаги эритмаси новшадил спиртдир. Аммиак асосан нитрат кислота олишга сарфланади. Аммиак ҳам, аммоний тузлари сингари қ. х. да ўгит сифатида ишлатилади. Ундан совитувчи восита сифатида ҳам фойдаланилади. А. Ўзбекистонда — Чирчиқ, Фарғона ва Навоий кимё к-тларида синтез қилинади, бунинг учун лозим бўлган азот ҳаводан, водород эса Бухоро табиий газидан конверсия усули билан олинади.

Loading...