АММОФИЛЛАР, қум арилари (Ammophilia) — кавловчи арилар оиласига мансуб арилар уруғи. Қорин бўлими узун қизғиш поячадан иборат. Тупроққа битта катакчали уя қуради. Турли капалаклар қуртларини фалажлаб уясига олиб келиб, унга тухум қўяди. Тухумдан чиққан қурти фалажланган капалак қурти билан озиқланади. 250 тури кенг таркалган. Ўзбекистонда 15 га яқин тури маълум.