АММОФОСКА — таркибида азот, фосфор ва калий бўлган концентрланган минерал ўғит. У аммофос, аммоний сульфат ва калий хлориддан тайёрланади. Таркибида 18,2% N, 29,6% ўзлаштириладиган Р2О5 ва 14,6% бўлади. Аммофоска оддий ўғитлар (аммиакли селитра, суперфосфат, калий хлорид) аралашмасига қараганда иқгисодий жиҳатдан фойдали.