АММОНИЙ КАРБОНАТ

АММОНИЙ КАРБОНАТкарбонат кислотанинг аммонийли тузи. Рангсиз кристалл модда. Жуда беқарор, уй т-расидаёқ ўзидан аммиакни ажратиб чиқариб гидрокарбонатга айланади, 58° гача қиздирилганда аммиак, карбонат ангидрид ва сувга парчаланади. Аммоний карбонат тўқимачиликда, тиббиётда ишлатилади.

Loading...