АММОНИЙ СУЛЬФАТ

АММОНИЙ СУЛЬФАТ (NH4) 2SO4 — рангсиз кристалл модда. Сувда яхши эрийди. 20° да 43,0% ли эритма ҳосил қилади. Аммоний сульфатнинг аммиакли сувда эрувчанлиги юқори бўлганлиги сабабли ундан қ. х. да суюқ азотли ўғит сифатида кенг фойдаланилади.