АММОНИЙ ХЛОРИД

АММОНИЙ ХЛОРИД, новшадил, NH4C1 — рангсиз кристалл модда; сувда яхши эрийди, ҳавода ўзгармайди, қиздирилганда (180°) суюқланмай, буғланиб кетади. Аммоний Хлорид газламаларга гул босишда, бўёқ и. ч. да, металларни кавшарлашда ва қуруқ гальваник элементлар тайёрлашда ишлатилади.