АМОРФ ТИЛЛАР

АМОРФ ТИЛЛАР (юн. amorphos — шаклсиз) — аффикслар билан сўз ясалиши ва сўз ўзгариши бўлмаган тиллар. Сўзлараро грамматик алоқа битишув ёки ёрдамчи сўзлар воситасида юзага чиқади. Амалда Аморф тиллар камчиликни ташкил этади, аммо барча тилларда унга хос унсурлар учрайди (мас, ҳинд-европа, туркий, фин-угор ва б.). А. т. га энг яқин тиллар — хитой, Вьетнам, эве ва б. А. т. да мустақил сўзлар ёрдамчи сўз вазифасида ҳам келади. Mac, хитой тилида гэ (арава), шонг (уст) сўзлари қўшилиб — гэшонг (араванинг усти ёки арава устида) ҳосил бўлади. Бу хусусият тибет-бирма тилларида кучли.

Prev Article

АМОРИЙЛАР