АМОРГ ВА СПАРЕТРА

«АМОРГ ВА СПАРЕТРА» — Шакпардаги ватанпарварлик ва қаҳрамонлик қиссаси. Тахм. мил. ав. 6-а. ўрталарида яратилган. Шаклар шоҳи Аморг ва унинг рафиқаси Спаретра саргузаштлари ҳикоя қилинади. Эрон ҳукмдори Кир шаклар элига бостириб кириб, Аморгни асир олади. Бундан хабар топган Спаретра барча шакларни қўл остига бирлаштиради. Унинг қўшинида уч минг эркак ва кўплаб жанговар аёллар ҳам бўлган. Спаретра қўшини жангда Кир лашкарларини енггач, асирлар айирбош қилинади ва Аморг тутқунликдан озод этилади. Қисса эзгуликнинг ғалабаси, ёвузликнинг маҳв этилиши билан якунланган. Унда қақрамонлик ғояси муҳаббат ва садоқат ғоялари билан чатишиб кетган. «Аморг ва спаретра ва С.»нинг сюжети ва оҳанги эртак ва достонларникига ўхшаш бўлсада, мазмуни тарихий воқеалар асосида қурилган. «Аморг ва спаретра ва С.»нинг мазмуни юнон тарихчилари Ктесий ва б. нинг асарлари орқали бизгача етиб келган.

Prev Article

АММОФОС

Next Article

АМОРТИЗАТОР