АМПЕР ҚОИДАСИ

АМПЕР ҚОИДАСИ, чап қўл қоидаси — магнит майдонига киритилган ўтказгичдан ток ўтганда унга таъсир этувчи механик куч йўналишини аниқлайдиган қоида. Агар чап қўлни магнит майдон кучланганлиги кафтга томон йўналадиган қилиб, очилган тўрт бармоқни ток йўналиши бўйича тутилса, у ҳолда бош бармоқ ўтказгичга таъсир этувчи куч йўналишини кўрсатади.

Loading...