АМПЕР

АМПЕР (Ampere) Андре Мари (1775.22.1, Лион – 1836.10.6, Марсель) — француз олими, электродинамика асосчиларидан бири, Париж ФА аъзоси (1814), Париждаги Нормал мактаб проф. (1824). 1820 й. да электр токларининг ўзаро механик таъсири (Ампер қонуни)нн кашф қилган, ток таъсирида магнит милининг оғиш йўналишини аниқлайдиган «Қалқович қоидаси»ни қ(. Ампер қоидаси) таърифлаб берган, магнитларнинг ўзаро таъсири айланма электр токларининг ўзаро таъсиридир деган (моддаларнинг магнит хоссаларини тушунтирувчи) гипотезани таклиф қилиб, магнетизмнинг дастлабки назариясини яратган. Электродинамика ҳақидаги назариялари «Тажрибадан келтириб чиқарилган электродинамик ҳодисалар назарияси» (1826—27) асарида тавсифланган.

Prev Article

АМОРИЙЛАР

Next Article

АМПЕР-COAT