АМРИ МАЪРУФ

АМРИ МАЪРУФ (араб. ; тўлиқ шакли «амри маъруф, наҳий мункар» — «яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш») — ислом динидаги маросим.

Мусулмонлар бир-бирларини ҳақ йўлга, яхшилик ва гўзал ахлоққа чақириши Аллоҳ тарафидан фарз қилинган. Чунки, дўстона, беғараз насиҳат, хусусан амалда ўзи ўрнак бўлган ҳолда бошқаларни тарбиялаш жуда катта таъсирга эга. Киши ўз оиласини, фарзандларини диний эътиқод, ҳалоллик ва пок ахлокда тарбиялаши ҳам Амри маъруф сифатида фарзи айн ҳисобланади. Аллоҳ мусулмонлар бир-бирларини тўғри йўлга даъват этиб, инсонийликка номуносиб, ножўя ишлардан қайтаришларини (наҳий мункар) зарурий фарзлардан қилган. Ҳадисларнинг бирида «Агар сизлар бирбирингизни яхшиликка буюриб, ёмонликлардан қайта-риб туришлик вазифасини тарк этадиган бўлсангиз, Аллоҳ таоло сизларга шундай бало ва офатларни юборади-ки, бу ҳамма учун фожиа бўлади», деб ривоят қилинади.

Prev Article

АМПУТАЦИЯ

Next Article

АМУР