АМРИТСАР ҚИРҒИНИ

АМРИТСАР ҚИРҒИНИ — Ҳиндистонда инглиз мустамлака ҳукуматининг террор сиёсатига қарши норозилик юзасидан 1919 й. 13 апр. да Амритсар ш. да ўтказилган намойиш қатнашчиларининг ўққа тутилиши. Намойиш бошланиши билан майдонга генерал Дайер қўмондонлигидаги ҳарбий отряд ва икки броневик келиб, қуролсиз аҳолига қарата ўқочган, натижада 1000 га яқин киши ўлган ва тахм. 2000 киши ярадор бўлган. Бунга Ҳиндистон халқлари миллий озодлик ҳаракатини янада кучайтириш билан жавоб бердилар. Ҳаракат Панжобдан бошлаб бутун Ҳиндистонга ҳам тарқалди.