АМУДАРЁ ҲАРБИЙ ФЛОТИ

АМУДАРЁ ҲАРБИЙ ФЛОТИ — ЛИЯСИ — 1) Закаспий ҳарбий т. й. қурилишини Чоржўй ва Самарқанд ш. ларигача олиб бориш, рус ҳарбий гарнизонлари таъминоти ҳамда қурилиш материаллари ташиш учун 1888 й. да Амударёда ташкил этилган флотилия. Базаси Чоржўйда бўлган. 20 – а. бошларида флотилия 9 пароход, катер (буғ билан юрувчи) ва баржалардан иборат эди;

2) Фуқаролар уруши даври (1918 — 20)да Амударёда ташкил этилган шўро флотилияси.

Loading...