АМУР ҚЎЛТИҒИ

АМУР ҚЎЛТИҒИ — Буюк Пётр қўлтиғининг шим.-ғарбий қирғоғи яқинидаги ички қўлтиқ (Япон денгизи). Уз. қарийб 65 км, эни 9 — 20 км, чуқ. 20 м гача. Кишда музлайди. Амур қўлтиғи соҳилида Владивосток порт шаҳри бор.