АН Михаил Иванович

АН Михаил Иванович (1952.19.2, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани — 1979.11.8, Днепродзержинск ш., Куриловка қишлоғи яқини) — футболчи, халқаро миқёсдаги спорт устаси (1976). Олимпиада резервлари билим юртини тамомлагач, «Пахтакор» футбол жамоаси ярим химоячиси (1971 — 79). Олий ва биринчи табака ўйинларида 52 тўп киритган. 1974 ва 1978 й. да мамлакатнинг энг кучли 33 футболчиси руйхатидан жой олган. У сардорлик қилган мамлакат ўсмирлар терма жамоаси Европа чемпиони бўлган (1976). Миллий футбол терма жамоа таркибида ўйнаган (1978). Ан авиация ҳалокати натижасида нобуд бўлган. Тошкент ш. да дафн этилган. Тошкент ш. даги кучалардан бири унинг номи билан аталади. Болалар ва усмирлар футбол жамоалари ўртасида ҳар йили Ан хотира турнири утказилади.

Next Article

АНАБЕНА