АНАБАПТИСТЛАР

АНАБАПТИСТЛАР (юн. anabaptizo — қайта чўқинтираман) — 16-а. да Германия ва Швейцарияда пайдо булган плебейлар (йуқсиллар) ҳаракати тарафдорлари. Анабаптистлар черков эркин булиши, унинг ишларига давлат аралашмаслиги ва киши эсини танигандан кейин чўқинтирилиши лозим деган талабни олга суради. Анабаптистлар «яқинда қиёмат бошланиб, ҳаммаёқ ағдар-тунтар бўлади», деб ишонар, суд, хукуматга итоат этишни, ҳарбий хизматни рад қилардилар. Германиядаги деҳқонлар уруши (1524—26) ва Томас Мюнцер таъсирида Анабаптистлар бир қисми фаол инқилобий ҳаракатга ўтди. Анабаптистлар таълимоти Германия, Нидерландия ва Швейцарияда тез ёйилди. Деҳқонлар уруши мағлубиятга учрагач, Анабаптистлар таъқиб остига олинди. Таъқиб қилишлар 18-а. га қадар давом этди. Анабаптистларнинг қарашлари айрим протестант мазҳаблари ақидаларига сингиб кетди.