АНАБОЛИЗМ

АНАБОЛИЗМ (юн. anabole — кўтарилиш) — ҳужайралар ва тўқималар таркибий қисмларининг ҳосил бўлиши ва янгиланишида тирик организмларда кечадиган барча кимёвий жараёнлар мажмуи. Анаболизмнинг акси бўлган катаболизмда эса бирмунча оддий моддалардан мураккаб моддалар синтезланиб, энергия жамгарилади. Биосинтез учун зарур бўлган энергия (асосан АТФ шаклида) биологик оксидланиш катаболитик реакцияларида етказиб берилади. Анаболизм организмларнинг ўсиш даврида (ҳайвонларда ёшлик даврида, ўсимликларда — умр бўйи) жадал кечади. Фотосинтез планетар аҳамиятга эга бўлган энг муҳим Анаболизм жараёни ҳисобланади.

Loading...