АНАДИРЬ

АНАДИРЬ — РФнинг Магадан вилояти Чукотка мухтор округидаги дарё. Уз. 1150 км. Ҳавзасининг майд. 191 минг км2. Анадирь ясси тоғлигидан бошланиб, Беринг денгизининг Анадирь қўлтиғига қуйилади. Бош қисмида тоғлар орасидан, қуйирокда текисликдан оқади. Ўртача сув сарфи 1680 м3/сек. Қор ва ёмғирдан сув олади. Қишда музлайди. Энг катта ирмоқлари: чапдан — Белая, Танюрер, ўнгдан — Яблон, Еропол, Майн. А. да 570 км масофада кема қатнайди. Қуйи оқимида балиқ овланади. 1648 й. да сайёҳ С. И. Дежнёв А. нинг қуйилиш еригача етиб борган.

Loading...