АНАЛ БЕЗЛАР

АНАЛ БЕЗЛАРсут эмизувчи ҳайвонларда тери безларининг махсус гуруҳи бўлиб, орқа ичак бўшлиғига ёки анал тешик ёнига очилади. Тер ва ёғ безларидан ҳосил бўлади. Асосан сассиқ модда чиқариб, душманларини чўчитишга ёки ҳайвон эгаллаб турган майдонни белгилашга хизмат қилади.