АНАЛГЕЗИЯ

АНАЛГЕЗИЯ (юн. analgesia — ҳиссизлик) — 1) мутлақо оғриқ сезмаслик. Периферик нервлар, орқа ёки бош миянинг баъзи касалликларида кузатилади. Туйғу, ҳарорат каби сезгиларнинг бузилиши билан бирга рўй беради;

2) оғриқсизлантириш — фармакологик воситалар ва б. таъсиротлар орқали вужудга келтирилган оғриқсизланиш. Бунда сезишнинг бошқа хиллари зарарланмайди.