АНАЛИТИК ФУНКЦИЯ

АНАЛИТИК ФУНКЦИЯ — мат. нинг асосий тушунчаларидан бири; даражали қатор йиғиндиси кўринишида ёзилиши мумкин бўлган функция. Бундан Аналитик функциянинг исталган тартибдаги ҳосиласи ҳам мавжудлиги келиб чиқади. Аналитик функция синфи етарлича кенг бўлиб, унга мат. да ва унинг тадбикдарида учрайдиган функцияларнинг кўпчилиги киради. Айни пайтда бу синф бир қатор ажойиб хоссаларга эга. Аввало, Аналитик функция синфи арифметик, алгебраик амалларга, ли-митга ўтиш амалига нисбатан ёпиқ синф-дир. Агар (z) функция бир боғламли D соҳада аналитик бўлса, ихтиёрий ёпиқ Fконтур бўйича олинган интеграл нолга тенг. Шу ва б. хоссалар Аналитик функция синфининг муҳим объект эканлигини кўрсатади. Аналитик функция назариясига О. Коши, Б. Риман, К. Вейерштрасс асос солган.

Next Article

АНАМНЕЗ