АНАЛЬЦИМ

АНАЛЬЦИМцеолитлар гуруҳига мансуб минерал. Нотекис думалоқ трапецоэдр кўринишида кристалланади. Ранги оқ, кулранг, пушти, яшилроқ, баъзан қизил. Шишасимон ялтироқ. Қаттиқлиги 5,5 — 6,0; с оғ. 2,2 — 2,3. Келиб чиқиши гидротермал, кам ҳолларда магматик. Қиздирилганда осон эрийди. Баъзан базальтларда бирламчи минерал сифатида, камдан-кам ҳолларда чўкинди жинсларда учрайди.

Next Article

АНАМНЕЗ