АНАПА

АНАПА — РФ Краснодар ўлкасидаги шаҳар (1846 й. дан), Қора денгиз соҳилидаги болалар иқлимий ва шифобахш балчиқ билан даволовчи курорт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 56,7 минг киши (1992). Иқлими илиқ. Йиллик ўртача т-ра 11,6°, ёзи иссиқ. Шаҳар атрофида токчилик ривожланган. Анапада қ. х. техникуми, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналаридан йигирув-тўқув ф-каси, ўлкашунослик музейи, санаторийлар, дам олиш уйлари, она ва болалар пансионатлари бор. Мил. ав. 4 — 3 – а. ларда Анапа ўрнида — Горгиппия антик шаҳри бўлган. Анапа археологик қазишлар ўтказилган жой — очиқ осмон остидаги музей.

Prev Article

АНАЛЬЦИМ

Next Article

АНАТОКСИН